ЎзА Ўзбек

05.09.2019 Чоп этиш версияси

Денис Истомин мусобақани ғалаба билан бошлади

Денис Истомин мусобақани ғалаба билан бошлади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Нью-Хейвендаги “Челленжер“ мусобақасининг иккинчи даврасида кортга чиқди.

Ушбу босқичда Денисга америкалик Дональд Янг қаршилик кўрсатди. Ўйин 6:4, 6:3 ҳисобида теннисчимиз фойдасига ҳал бўлди.

Энди Д.Истомин турнирнинг учинчи даврасида бошқа бир америкалик теннисчи Маркос Хиронга қарши баҳс олиб боради.

6 858
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА