ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Денис Истомин мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Денис Истомин мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида эркаклар ўртасида “Челленжер“ туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин британиялик Жэк Дрейперга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Денис мусобақанинг учинчи даврасида хорватиялик Борна Гожо билан куч синашадиган бўлди. Улар ўртасидаги ўйин эртага, 15 январь куни ўтказилади.

3 874
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА