ЎзА Ўзбек

10.09.2018 12:30 Чоп этиш версияси

Денис Истомин "Chicago Challenger" турнирида​ ғолиб бўлди​

Денис Истомин "Chicago Challenger" турнирида​ ғолиб бўлди​

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказилган "Chicago Challenger" турнирида бош совринни қўлга киритди.

Денис мазкур мусобақада сальвадорлик Марсело Аревалони 6:4, 6:1, АҚШ вакили Томми Полни 7:5, 6:3, бельгиялик Рубин Бемельмансни 6:3, 6:4, яна бир мезбон теннисчи Бьорн Фратанджелони 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.

Ҳал қилувчи финал ўйинида Д.Истомин мезбон теннисчи Рейлли Опелкани 6:4, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа бош совринга эга чиққан Денис АТР рейтингининг 125 очкосини қўлга киритди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
4 746