ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

Денис Истомин бош совринни кўзламоқда

Денис Истомин бош совринни кўзламоқда

АҚШнинг Уиннетка шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 80 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финалга чиқди.

Денис кеча тунда мусобақанинг 1/8 финали доирасида мезбон теннисчи Коллин Альтамиранога қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Д.Истомин бугун ярим финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Ражкумар Раманатанга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан 21:20да ўтказилади.

2 961
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА