ЎзА Ўзбек

12.09.2019 Чоп этиш версияси

Денис Истомин ғалаба қозонди

Денис Истомин ғалаба қозонди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган “Челленжер 90“ мусобақасида ўз иштирокини 1/16 финалидан бошлади.

Унинг ушбу даврадаги рақиби германиялик Миша Зверев бўлди. Учрашувда Денис 6:7, 6:2, 2:1 ҳисобида олдинда бораётган бир вазиятда Миша ўйинни давом эттира олмаслигини эълон қилди.

Шу тариқа мусобақанинг учинчи босқичига йўл олган теннисчимиз, чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда италиялик Роберто Маркора билан рақобатлашади.

3 704
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА