ЎзА Ўзбек

10.07.2019 14:16 Чоп этиш версияси

Денис Истомин АҚШдаги юришини бошлади

Денис Истомин АҚШдаги юришини бошлади

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШда ўтаётган “Челленжер“ мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Денис турнирдаги иштирокини иккинчи даврадан бошлади. Унга мазкур босқичда туркиялик Азиз Дуаз қаршилик кўрсатди. Уч сет давом этган ўйинда теннисчимиз 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди турнирнинг 1/8 финал босқичида Д.Истомин мезбонлар вакили Коллин Алтамиранога қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан эртага тунда ўтказилади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 673