ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

Денис чорак финал, Сергей ярим финал учун кортга чиқади

Денис чорак финал, Сергей ярим финал учун кортга чиқади

Мамлакатимизнинг истеъдодли теннисчилари – Денис Истомин, Сергей Фомин Швейцария ва Таиландда ўтаётган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг иккинчи даврасида Сергей Фомин қозоғистонлик Григорий Ломакин билан куч синашди. Икки сет давом этган баҳсда Фомин 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Энди у турнирнинг чорак финалида украиналик Владислав Орловга қарши ўйин ўтказади.

Мазкур босқичда тажрибали теннисчимиз Санжар Файзиев туркиялик Марсель Илҳанга 7:6, 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Швейцариянинг Гштаад шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган халқаро турнирда Денис Истомин биринчи даврада мезбонлар вакили Марк-Андреа Хьюслерни 6:3, 7:6 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финал босқичига йўл олган эди.

Бугун теннисчимиз нимчорак финалда сербиялик Душан Лайовичга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

4 031
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА