ЎзА Ўзбек

10.02.2019 Чоп этиш версияси

Де Хеа “Юнайтед” билан янги шартномага имзо чекади

Де Хеа “Юнайтед” билан янги шартномага имзо чекади

“Қизил иблислар” дарвозабони Девид Де Хеа клуб билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда The Guardian.

Хабарда айтилишича, испаниялик посбоннинг ҳафталик маоши 375 минг фунт стерлинг этиб белгиланган. Бу эса Давидни дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айлантирди.

Аввалроқ футболчи клуб билан янги битим борасида келиша олмаётганликлари ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Футболчига Европанинг кўплаб грандларидан жиддий қизиқиш бўлаётган эди. Асосий даъвогар “Реал Мадрид” эса ёзда Тибо Куртуани харид қилган. Шундан сўнг, унинг Мадридга ўтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйилган эди.

Маълумот ўрнида, Давид Де Хеа фаолияти давомида 460 баҳсда қатнашиб, шулардан 157 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.​

5 444
ЎзА