Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2018 22:32 Чоп этиш версияси

Давронбек Умиров "Бунёдкор"ни мағлубиятдан асраб қолди

Давронбек Умиров "Бунёдкор"ни мағлубиятдан асраб қолди Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Суҳробжон Султонов ўз жарима майдони ичида Норбековга қўполлик ишлатиб, уни йиқитди. Оқибатда бош ҳакам "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгилади. Бу имкониятдан Йован Жокич аниқ фойдаланди. Ҳисоб 38-дақиқада очилди – 0:1.

01.jpg

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушган Давронбек Умиров узоқ масофадан зарба бериб, гол киритди. "Бунёдкор" мағлубиятдан қутқариб қолинди.

Муҳаммад Амин(сурат), ЎзА
9 346