ЎзА Ўзбек

16.09.2018 00:10 Чоп этиш версияси

Davis Cup-2018: жуфтликда мағлубият

Davis Cup-2018: жуфтликда мағлубият

Аввал хабар берганимиздек, бугун Британиянинг Гласгов шаҳрида теннис бўйича Девис Кубоги баҳсларининг жуфтлик учрашувида ҳамюртларимиз Денис Истомин ҳамда Санжар Файзиевлар мезбонлар вакили Доминик Игнолт ва Жеми Мюррей тандемига қарши кортга чиқди.

Учрашувнинг дастлабки сетида 6:4 ҳисобида зафар қучган вакилларимиз, қолган сетларни қўлдан бой берди – 7:6, 6:2, 6:3.

Эртага яккалик баҳсларида биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин британиялик Камерон Норрига қарши кортга чиқса, бошқа бир вакилимиз Жўрабек Каримовнинг рақиби Даниел Эванс бўлиши кутилмоқда.

ЎзА
6 858