ЎзА Ўзбек

29.02.2020 Чоп этиш версияси

Coca-Cola Суперлигаси доирасидаги 1-турнинг бугун давом эттирилган икки ўйинида икки хил натижа қайд этилди

Coca-Cola Суперлигаси доирасидаги 1-турнинг бугун давом эттирилган икки ўйинида икки хил натижа қайд этилди
Суперлиганинг дебютанти пешқадам бўлиб турибди

Суперлиганинг янги меҳмони, Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди ва кутилмаганда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоалар ҳали майдонга кўникиб улгуришмасидан ўйинда ҳисоб очилди. Жиззахликларнинг рақиб томон уюштирилган биринчи ҳужуми Мўминжон Мелиевнинг бўш дарвозаси нишонга олиш билан якунланди. Кўпчилик тезкор голни тасодиф деб ўйлашаётган бир пайтди мезбонлар иккинчи маротаба дарвозани ишғол этишди. Никита Павленконинг чиройли голи мезбонларнинг бугун омади чопаётганлигидан дарак бераётгандек эди.

Иккинчи бўлимда жиззахликлар ҳам Муборакка шунчаки келишмаганлигини исботлашга роса уринишди. Бироқ уюштирилган ҳужумларнинг бирортаси самара бермади. Аксинча, учрашувнинг ҳакам қўшиб берган сўнгги дақиқаларида майдон эгалари ҳисобни янада йириклаштиришга эришишди - Нажмиддин Нормуродов гол муаллифи бўлди. Шу тариқа “Машъал” Суперлиганинг 1-тури ҳали якунига етмасидан пешқадам бўлиб олди.

Иккинчи учрашувда дерби кузатилди. Тошкент вилоятининг икки жамоаси ўртасида кечган ўйинда дўстлик ғалаба қозонди. Аввалига Мате Ватсадзе ҳисобни очиб мезбонларни олдинга олиб чиққанди. Бироқ Миржалол Қосимов ва унинг шогирдларининг хурсандчиликлари узоққа чўзилмади. Бекободликлар сафида тўп сураётган Аброрбек Тошқўзиев биринчи бўлимнинг ярмига келиб ҳисобни тенглаштирди. 1:1 натижаси ўйин охиригача сақланиб қолинди.

photo_2020-02-29_22-07-26.jpg

29 февраль

“МАШЪАЛ” – “СЎҒДИЁНА” - 3:0

Муборак. “Баҳром Вафоев”. 3500 томошабин

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Ҳусан Музаффаров

“Машъал”: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Ифеани Ифеани (Муҳаммадали Алиқулов, 90+1), Никита Павленко (Жаҳонгир Абдусаломов, 87), Шерзод Темиров, Мўминжон Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев (Элдор Бойматов, 90+2), Самандар Шукуриллаев.

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Искандар Шайқулов (Иван Нагаев, 46), Элёр Орифов, Аюбхон Нўъмонов, Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов, Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санъат Шихов, 25), Эливелто Рибейро Дантас (Баҳодир Насимов, 25), Марко Колакович.

Голлар: Мўминжон Мелиев (2), Никита Павленко (11), Нажмиддин Нормуродов (90+1)

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани (6), Никита Павленко (62) – Иван Нагаев (77).

Назоратчи - Марат Исмоилов

Комиссар - Лазиз Қўчқоров

АГМК – “МЕТАЛЛУРГ” - 1:1

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 3727

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Тимур Гайнуллин, Александр Сидоров, Аскер Нажафалиев

АГМК: Суҳробжон Султонов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов (Арсланмурот Аманов, 59), Элгужа Григалашвили, Санжар Турсунов (Эркин Бойдуллаев, 72), Баҳром Абдураҳимов, Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов, 59), Йован Жокич, Сайдулло Раҳматов, Бобурбек Йўлдошев.

“Металлург”: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Саламат Қутибоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Зоҳид Абдуллаев, 79), Аброрбек Тошқўзиев, Камолиддин Тожиев, Ихтиёр Тошпўлатов, Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Акбаржон Исматуллаев (Худойшукур Сатторов, 48), Евгений Чумак.

Голлар: Мате Ватсадзе (9) - Аброрбек Тошқўзиев (28)

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак (45), Зоҳид Абдуллаев (85).

Назоратчи - Арслон Хотамов

Комиссар - Александр Давиденко.

3 207
ЎзА