ЎзА Ўзбек

08.07.2020 Чоп этиш версияси

COCA-COLA Суперлига: «Пахтакор» ҳамон пешқадам, АГМК иккинчи ўринни мустаҳкамлади ёки Турсуновнинг «шедевр» голи

COCA-COLA Суперлига: «Пахтакор» ҳамон пешқадам, АГМК иккинчи ўринни мустаҳкамлади ёки Турсуновнинг «шедевр» голи

Турнинг марказий учрашувларида мезбонлар ғалаба қозонишди, АГМК яқин таъқибчиларидан фарқли илгарилаб кетди, «Бунёдкор» эса кучли учликка кириб олди.

Мамлакат миллий чемпионатининг кеча бўлиб ўтган тўрт учрашуви билан 8-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Тўрт учрашувдан иккитаси марказий мақомини олганди. «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» жамоаларининг ғалаба қозонишларига деярли шубҳалар йўқ эди, лекин АГМК ва «Бунёдкор» жамоалари гарчи ўз майдонларида тўп сурсаларда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин эди.

Paxta-Mash'al-3-0 (13).jpg

«Пахтакор» «Машъал»ни қабул қилди ва олдиндан кутилганидек йирик ҳисобда зафар қучди. Эътиборли жиҳати «шерлар»нинг учала голига ҳам легионерлар муаллифлик қилишди. Аввалига Эрен Дердиёк икки бор дарвозани ишғол этди, учинчи голни эса Драган Черан Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатган тўпини боши билан уриб дарвозага йўллади.

«Сўғдиёна»нинг ҳам «Бухоро» устидан ғалаба қозонишига шубҳаланувчилар деярли йўқ эди. Жиззахликлар гарчи турнир жадвалида ўртамиёналар сафида юргани билан ҳали улар ўз сўзларини айтишига ишонувчилар кўп. Шоҳруз Норхонов учрашувнинг ўрталарида ҳисобни очди. Иккинчи бўлим Суҳроб Неъматовнинг бурчакдан узатган тўпини Бобур Фарҳодов дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйинда ташаббускор бўлган мезбонлар учрашув охиригача яна иккита гол киритишнинг уддасидан чиқишди - аввалига Жавоҳир Қаҳрамонов кейин Саҳоб Рашидов гол муаллифлари бўлишди.

Paxta-Mash'al-3-0 (12).jpg

АГМК – «Қўқон-1912» учрашуви иккинчи ўрин масаласини ҳал этарди. Чемпионат бошланганидан буён ҳали мағлубият нелигини билмай келаётган АГМК футболчилари бу галги ўйинни ҳам юқори кайфиятда ўтказишди. Шундай бўлсада биринчи бўлимда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлим бошларида Элгужа Григалашвили дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва моҳирона тарзда гол урди. 

Иккинчи голни таърифлашга эса тил ожиз. Чинакам шедевр гол, бунақасини фақат Европанинг кучли бешлик клублари ўйинларида кузатиш мумкин. Санжар Турсунов майдон марказидан тўпни дарвоза тўрига йўллай олди. Бу вазиятда дарвозабон анча олдинга чиқиб кетганди, Санжар эса буни кўра олди. Мазкур гол нафақат турнинг, балки йил охирида чемпионатнинг энг чиройли гол номинациясига даъвогарлик қила олишига шубҳа йўқ. Учрашувга қўшиб берилган дақиқалардагина меҳмонлар ҳам Якуба Бамба томонидан гол уришиб, ҳисобни бироз қисқартиришга эришишди.

Paxta-Mash'al-3-0 (11).jpg

Майдонда «Бунёдкор» ва «Навбаҳор». Учрашув натижасини олдиндан айтиш қийин бўлган ўйин. Жанговар тарзда бошланди. Тенг курашлар остида ўтаётган ва ўтиши кутилаётган баҳсда мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 

Дилшод Аҳмадалиевнинг чамаси 17-18 метрлардан берган ажойиб зарбасини «Навбаҳор» посбони ўтказиб юборди. Орадан кўп ўтмай «қалдирғочлар» ҳисобни оширишди - Шаҳбоз Эркиновнинг кучли зарбасини дарвозабон Ўткир Юсупов қайтаришга ожизлик қилди. 

Paxta-Mash'al-3-0 (7).jpg

Ҳисоб иккитани фарқ қилган пайтда ҳам наманганликлар кайфиятни туширишмади, ҳужум ва хавфли вазиятлар содир этишда мезбонлардан қолишмади. Ва бу ҳаракатлари кўп ўтмай натижа берди. Жамоанинг етакчиси Аъзим Аҳмедов рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни қулай вазиятда турган бўйи баланд Игор Голбанга етказиб берди, Голбан эса бу чиройли пасни боши билан уриб чиройли голга айлантирди. 

Шундан кейин ҳам ҳужум уюштириш, голли вазиятларни юзага келтириш ҳар иккала жамоа томонидан бир неча бор такрорланди. Лекин вазиятларни голга айлантириш яна мезбонларга насиб этди. Селим Нурмурадов жарима майдони ичида рақибдан тўпни олиб қўйди, ҳужумни қайта бошлади ва гол киритди.

Paxta-Mash'al-3-0 (3).jpg

8-тур. 7 июль

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ - 3:0

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов

Голлар: Эрен Дердиёк (25, 57), Драган Черан (75).

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 80), Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Драган Черан, Егор Кримес, Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев, 80), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 64), Фарруҳ Сайфиев, Эрен Дердиёк (Игор Сергеев, 64).
«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Никита Павленко, Мўмин Мелиев (Дидар Дурдиев, 60), Элла Кен Арманд Шерзод Темиров, 60), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов (Убайдулло Холиқулов, 86), Сирожиддин Қўзиев (Сирожиддин Раҳматуллаев, 65), Самандар Шукуриллаев, Денис Василев (Муҳаммадали Алиқулов, 46).

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани (45), Самандар Шукуруллаев (77).

Назоратчи - Рашид Айтеков

Комиссар - Шерзод Ражабов

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР - 3:1

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов

Голлар: Дилшодбек Аҳмадалиев (24), Шахбох Эркинов (28), Селим Нурмурадов (87) – Игор Голбан (57).

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Фаррух Икромов 61), Расул Йўлдошев (Сардор Абдураимов 84), Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов (Селим Нурмурадов, 61), Шаҳбоз Эркинов (Баҳодир Пардаев 76).

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловев ( Аббосжон Ғуломов 46), Азизбек Турғунбоев, Исломбек Исоқжонов (Руслан Болов, 46), Мирзоҳид Ғофуров, Игор Голбан, Ислом Рашидхонов (Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 79), Хуршидбек Мухторов, Тоҳиржон Шамсиддинов (Обид Жўрабоев, 79), Забиҳилло Ўринбоев (Жавлон Иброҳимов, 46).

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов (38), Дилшобек Аҳмадалиев (59) - Иван Соловёв (7), Забихилло Ўринбоев (10), Жавлон Иброҳимов (65), Ўтткир Юсупов (81), Шоҳруҳ Маҳмухожиев (82).

Назоратчи - Бобур Ҳайдаров

Комиссар - Лазиз Қўчқоров

СЎҒДИЁНА – БУХОРО - 3:1

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов

Голлар: Шоҳруз Норхонов (22), Жавоҳир Қаҳрамонов (59), Саҳоб Рашидов (80) - Бобурбек Фарҳодов (48).

«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Жамшид Болтабоев (Саҳоб Рашидов, 80), Шоҳруз Норхонов (Аюбхон Нўманов, 80), Жасур Ҳасанов, Санъат Шихов, Шавкат Муллажонов (Марко Колакович, 59), Баҳодир Насимов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), Шаҳбоз Жўрабеков, Эливелто Рибейро (Санжар Рашидов, 56).

«Бухоро»: Зафар Сафоев, Миржалол Жумаев, Бобуржон Аманов, Суҳроб Неъматов (Беҳруз Саъдиллоев, 72), Жасур Ҳасанов, Бекзод Сайидов, Аброр Хосинов (Жавоҳир Шодмонов, 21), Эргаш Исмоилов, Азизбек Амонов (Жасурбек Ҳакимов, 72), Бобур Фарҳодов, Иззатилла Абдуллаев (Зоҳир Пиримов, 59).

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Жўрабеков (35), Шоҳруз Норхонов (38), Элёр Орифов (67), Санжар Рашидов (72), Жавоҳир Қаҳрамонов (90+3) - Бобурбек Фарҳодов (26), Бекзод Сайидов (41).

Назоратчи - Сайфиддин Эрматов

Комиссар - Зоҳиржон Акрамхонов

АГМК – ҚЎҚОН-1912 - 2:1

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев

Голлар: Элгужа Григалашвили (54), Санжар Турсунов (56) - Якуба Бамба (90+1)

АГМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Арслонмират Аманов, 61), Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили, Санжар Турсунов (Шаҳзодбек Нурматов, 86), Баҳром Абдураҳимов (Игор Зонич, 69), Мирғиёс Сулаймонов, Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов, 61), Ёван Жокич, Сайдулло Раҳматов (Сардор Раҳмонов, 46), Бобурбек Йўлдошев.

«Қўқон-1912»: Ботирали Эргашев, Бобуржон Акбаров, Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), Қувондиқ Рўзиев (Якуба Бамба, 84), Ойбек Рустамов, Иқболжон Маликжонов (Музаффар Музаффаров, 59), Александр Мерзляков (Суҳроб Нуруллоев, 84), Иван Ёсович, Филипп Раевас (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 65), Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов (10), Бобур Йўлдошев (43) - Мурод Ҳолмуҳаммедов (35), Бобуржон Акбаров (78).

Назоратчи Дмитрий Роман

Комиссар - Ахмед Тиллаев.

Шу тариқа 8-турдан кейин «Пахтакор» 21 очко билан турнир жадвалида карвонбошилик қиляпти. АГМК эса пешқадамдан бор-йўғи бир очко ортда боряпти. Учинчи ўринга кўтарилиб олган «Бунёдкор»да эса 16 очко бўлди. 15 очкодан тўплаган «Қўқон-1912» ва «Насаф» жамоалари тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этишяпти. «Навбаҳор» 14 очко билан кучли олтиликка якун ясаяпти.

Еттинчи ўринда бораётган «Металлург»да 13 очко мавжуд, «Локомотив» ва «Сўғдиёна» жамоаларида бир ва икки очкодан кам тўпланган. Тўққиз ва ўнинчи ўринлар оралиғида «кенглик» пайдо бўлган – «Машъал» «Сўғдиёна»ан беш очко ортда боряпти. «Андижон» 5, «Сурхон» 4 очкога эга. Аутсаерлар қаторини 2 очкодан тўплаган «Қизилқум» ва «Бухоро» жамолари банд этиб туришибди.

Тўпурарлар баҳсида «Пахтакор» вакили Драган Черан етакчилик қиляпти. Унинг ихтиёрида 8 та тўп бор. Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)да 6 та, Эрен Дериёк («Пахтакор») ва Станислав Андреев («Металлург»)а эса 5 тадан.

4 482
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА