ЎзА Ўзбек

26.06.2020 Чоп этиш версияси

COCA-COLA Суперлига: Қўқонликларнинг иккинчи ўринга кўтарилишлари вақтинча эмасмикан?

COCA-COLA Суперлига: Қўқонликларнинг иккинчи ўринга кўтарилишлари вақтинча эмасмикан?

Энг муҳими, «Қўқон-1912» жамоаси мавсумни ёмон бошламади. Орада узоқ давом этган мажбурий танаффусдан кейин қўқонликлар ўз майдонларида «Сурхон»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувнинг 50-дақиқаларида Суҳроб Бердиев бошлаб берган ажойиб ҳужумни Филипп Раевас гол билан якунига етказди.

Иккинчи гол ҳам узоқ куттирмади. Асилбек Аманов ўз жарима майдони ичида Шохназар Норбековни йиқитгани учун бош ҳакам 11 метрлик жарима белгилади. Бундай имкониятни «пенальтилар сардори» Мурод Холмуҳаммедов қўлдан чиқармади. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг энг сўнгги сонияларида Сухроб Бердиев ҳам дарвозани ишғол этишга улгуриб қолди. Мазкур ғалаба «Қўқон-1912» жамоасини турнир жадвалининг иккинчи поғонасига кўтарди. Бироқ қўқонликлар бу муваффақиятни сақлаб қола биладими? Сабаби, ҳали олдинда шу тур доирасидаги яна тўртта ўйин бор. Эрта ва индин ўтадиган учрашувлардан кейингина турнир жадвали ҳақида сўз юритсак арзийди.

Иккинчи учрашувда меҳмонларнинг устунлик қилишига камдан-кам мухлис шубҳа қилган бўлса керак. Сабаби, «Қизилқум» турнир жадвалининг энг пастки қисмларида «жон сақлаяпти», «Пахтакор»нинг эса шашти анча баланд.

«Пахтакор» гарчи биринчи бўлимнинг бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олгани билан тўпни дарвоза тўрига киритиш иккинчи бўлимнинг бошларига насиб этди. Достонбек Ҳамдамов дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳам айтиш мумкинки пойтахтликларнинг шашти баланд бўлди ва буни ҳисобда ҳам исботладилар. Машариповнинг бурчакдан тепган тўпини барчадан баланд сакраган Эрен Дердиёк гол билан якунлади. Шу тариқа «Пахтакор» яна аввалги ғолибона юришини давом эттирадиган бўлди.

«Бунёдкор» ва «Локомотив» учрашуви ҳам деярли зерикишсиз ўтди. «Қалдирғочлар» «темирйўлчи»ларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Айниқса Селим Нурмурадовнинг голи жуда чиройли чиқди. Селимнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан, чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. .

6-тур. 25 июнь, пайшанба

ҚЎҚОН-1912 – СУРХОН - 3:0
Қўқон. «Марказий» стадион

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Алишер Тўхтасинов

Голлар: Филип Раевас (50), Мурод Холмуҳаммедов (70-пен.), Сухроб Бердиев (90+4)

«Қўқон-1912»: Ботирали Эргашев, Бобиржон Акбаров, Собит Синдаров (Авазхон Маматхўжаев 88), Шоҳназар Норбеков (Хамидулло Абдураҳмонов, 79), Сухроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев (Якуба Бамба, 88), Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Ёсович, Филип Раевас (Иқболжон Маликжонов, 71), Мурод Холмуҳаммедов.

«Сурхон»: Асилбек Аманов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Владимир Бубаня, Хусниддин Ғофуров (Шерзод Каримов, 67), Шавкат Саломов (Сардор Сулаймонов, 82), Александр Касян (Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 82), Нуриддин Ҳасанов (Аъзам Алиев, 67), Хусниддин Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Асрор Ғофуров.

Огоҳлантиришлар: Хамидулло Абдуҳамидов (90+1) – Владимир Бубаня (28), Асрор Ғофуров (40), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (45), Асилбек Аманов (69), Сардор Сулаймонов (90+4).

Назоратчи - Бобур Хайдаров
Комиссар - Лазиз Қўчқоров

ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР - 0:2
Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Шоҳруҳ Аъзамов, Шуҳрат Ражабов

Голлар: Достонбек Ҳамдамов (47), Эрен Дердиёк (72)

«Қизилқум»: Артём Макосин, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Қадамбой Нурметов, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Маккартни Навесеб, Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов.

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сиддиқов, 81), Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 81), Фарруҳ Сайфиев (Акрамжон Комилов, 86), Эрен Дердиёк (Игор Сергеев, 81).

Огоҳлантириш - Шерали Жўраев (43)

Назоратчи - Олег Дачев
Комиссар - Саид Шоҳруҳ.

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ - 2:0
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Голлар: Селим Нурмурадов (19), Шахбоз Эркинов (74)

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Фарруҳ Икромов, 57), Жасур Жалолиддинов, Расул Йўлдошев (Анвар Ғофуров, 78), Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Селим Нурмурадов (Сухроб Иззатов, 71), Шахбоз Эркинов (Ҳумоюн Муртозаев, 78).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Шахзод Шайманов, Давронбек Умиров (Камрон Сайдазимов, 66), Кахи Махарадзе (Жавоҳир Алижонов, 78), Вадим Афонин, Кирилл Погребняк (Иброҳим Ғанихонов, 66), Темурхўжа Абдухолиқов, Давронбек Ҳошимов, Дилшоджон Комилов (Фарруҳжон Иброхимов, 71), Шуҳрат Муҳаммадиев (Ойбек Қиличев, 78), Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (39), Исломжон Қобилов (45) – Давронбек Ҳошимов (45), Шаҳзод Шайманов (67).

Назоратчи - Сардор Нажафалиев
Комиссар - Шерзод Ражабов.

Шу тариқа 6-турнинг дастлабки кунидан кейин турнир тжадвалини 15 очко билан ҳамон «Пахтакор» эгаллаб турибди. 12тадан очок тўплаган «Қўқон-1912» ва «Бунёдкор» жамоалари эса иккинчи ва учинчи ўринларда боришяпти.

Бироқ бу жойлашишлар бугун-эрта ўзгариши ҳам мумкин. Сабаби, тўртинчи ва бешинчи ўринларда бораётган «Насаф» ҳамда АГМК жамоаларида 11 тадан очок бор ва уларнинг ўйинлари кам. Қизиғи, «Насаф» ҳам, “АГМК ҳам рақибларини ўз уйларида қабул қилишади. Демакки, юқори ўринларга кўтарилиб олишлари учун имкониятлари бор. Ҳатто «Металлург» жамоа ҳам кучлилар сафини эгаллаши эҳтимолдан йироқ эмас Бекободликлар эртага ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилишади. Ўйиннинг қизиқарли кечиши аниқ.

Бу мавсумда «Андижон», «Қизилқум» ва «Бухоро»нинг «иши юришмаяпти». Ким билади, лигани тарк этувчи жамоалар номи ҳам шулар ичидан маълум бўладими? Кўрамиз, чемпионат ҳали узоқ давом этади...

6-турнинг бугун ва эртага давом этадиган ўйинлари:

26 июнь, жума

СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Андрей Сапенко, Тимар Гайнуллин, Найим Қосимов
Назоратчи - Ноил Лутфуллин
Комиссар - Сардор Қудратуллаев

НАСАФ – БУХОРО

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи - Сайфиддин Эрматов
Комиссар - Эркин Бахтиёров

27 июнь, шанба

МEТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Санжар Назаров
Назоратчи - Султон Зайлобиддинов
Комиссар - Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

АГМК – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Султонмурод Улфатов, Сардор Нишонбоев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи - Андрей Тамбовсев
Комиссар - Рамил Илясов.

4 867
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА