ЎзА Ўзбек

07.07.2020 Чоп этиш версияси

COCA COLA СУПEРЛИГА: «Насаф» ва «Андижон» охиригача курашишди ва ниятига етишди

COCA COLA СУПEРЛИГА: «Насаф» ва «Андижон» охиригача курашишди ва ниятига етишди

Мамлакат миллий чемпионати Суперлигасининг 8-тур доирасидаги учта ўйини ўтказилди. Қизиғи, иккита ўйинда жамоалар тақдирини сўнгги дақиқалар белгилади.

Кун учрашувида дастлаб «Локомотив» ва «Сурхон» жамоалари майдонга тушишди. Ҳисобнинг очилиши ҳам кўп куттирмади - мезбонлар футболчиси Фарруҳжон Иброҳимов стандарт вазиятдан дарвозани нишонга ола билди. Бироқ майдон эгаларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Меҳмонлар томонидан бурчак зарбасидан бошланган ҳужумни Жаҳонгир Меҳмонов тўпни боши билан уриб дарвозасига жойлаш билан якунлади. 

Loko-Surxon-2-1 (1).jpg

«Темирйўлчилар»да кучли таркиб, термизликларда эса ғалабага бўлган иштиёқ учрашувни чиройли ўтишини таъминлади. Бунинг устига аутсайдерлар қаторида «адашиб юрган» термизликлар муваффақиятсизликлар гарови дея тур олдидан бош мураббийларини алмаштиришган, Баҳром Ҳайдаров ўрнига тажрибали Равшан Ҳайдаровни олиб келишганди. 

Турган гапки, кўпни кўрган, кўп ютуқларга эришган тошкентлик мутахассис бор тажриба ва билимини ишга солган, лекин вақт етарли бўлмагани учун ҳали борини шогирдларига бериб улгурмаганди. Шундай бўлсада ўйинда Равшан Ҳайдаровнинг «имзоси» сезилди. Учрашув барибир мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. Иккинчи бўлим ўрталарида Марат Бикмаев Махарадзенинг ажойиб пасидан сўнг чап оёқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини ҳал этди.

Loko-Surxon-2-1 (6).jpg

Навоийда ҳам ажойиб «драма» намойиш этилди. Етти турдан бери атиги бир очко билан турнир жадвалини қуйидан бошқариб келаётган «Қизилқум» таркибига тажрибали Тачмурод Агамуродовни олиб келиб ҳам бир нимани дўндира олмаётганди. Учрашувдан бир кун олдин клуб қароргоҳида жиддий йиғилиш ўтказилган ва жиддий топшириқлар берилганди. Биринчи галда қандай бўлмасин «Андижон»ни енгиш ва аҳволни бир оз бўлсада яхшилаш эди. Ўйинда бу ҳолат сезилди. 

Майдон эгалари фақат олдинга қараб интилишди. Андижонликлар эса асосан қарши ҳужумдан фойдаланмоқчи бўлишди. Ва бу ҳолатда мезбонларга нисбатан кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтиришди ҳам. Бирибир ҳисобни кутилганидек майдон эгалари очишди. Иккинчи бўлим ярмида Достон Иброҳимов майдон марказидан ҳужумни бошлади ва Шерали Жўраев рақиб жарима майдончасига кириб бориб узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. 

Loko-Surxon-2-1 (3).jpg

Ушбу ҳисоб то ўйин охиригача сақланиб турди. Мезбонлар эндигини «ошимиз оғзимизга етди» деб турганида меҳмонлар «ошни оғзиларидан тортиб олди». Сўнгги дақиқаларда Жаримадан ошириб берилган тўпни Зозуля Эммануэлга етказди, Эммануэл эса дарвозага зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпни Сирож Мелиев қийинчиликсиз дарвоза тўрига жойлаб қўя қолди.

Куннинг учинчи ўйинининг кульминацияси ҳам сўнгги дақиқада рўй берди. 90 дақиқада галма-гал ҳужум уюштириб, дарвоза тўрини нишонга ола билмаган футболчилар учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда дурангга рози бўлишаётганди ҳам. Бироқ мезбонларнинг сўнгги ҳужуми гол билан якунланди. Акмал Мозговой қаршиликларнинг чинакам қаҳрамонига айланди.

Loko-Surxon-2-1 (7).jpg

Шу тариқа «Насаф» «Металлург» ва «Навбаҳор»дан сакраб кучли учликка яқинлашиб олди. «Локомотив» гарчи ғалаба қозонгани билан ўрнидан «қимирламади», бошқаларда ҳам деярли ўзгариш сезилмади. Сабаби, бугунги ўйинлар натижаси ҳам анча-мунча вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин. 

Айниқса, турнинг марказий ўйини сифатида баҳоланаётган АГМК – «Қўқон-1912» учрашуви натижаси муҳим саналмоқда. Ё АГМК ғалаба қозониб «Пахтакор»даги оралиқни узайтириб юбормайди ва яқин таъқибчисидан яхшироқ фарққа ўзиб кетади ёки ўрини қўқонликларга бўшатиб беради. Кўрамиз.

Coca Cola Суперлига. 8-тур
6 июль, душанба
ЛОКОМОТИВ – СУРХОН - 2:1
Тошкент. «Локомотив» стадиони
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Найим Қосимов

Голлар: Фарруҳжон Иброҳимов (20), Марат Бикмаев (68) - Жаҳонгир Меҳманов (31)


«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Шаҳзод Шайманов (Камрон Сайдазимов, 81), Давронбек Умиров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Ойбек Қиличев, 72), Авазбек Ўлмасалиев (Темурхўжа Абдухолиқов, 64), Давронбек Ҳошимов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев (Жавоҳир Алижонов, 64), Диёржон Турапов, Фарруҳжон Иброҳимов.

«Сурхон»: Асилбек Аманов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хусниддин Ғофуров (1994 й.т.), Шерзод Каримов, Александр Касян, Нуриддин Ҳасанов (Шавкат Саломов, 70), Хусниддин Ғофуров (1996 й.т.), Аъзамжон Алиев (Азиз Ибрагимов, 87), Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Бехрўз Шайдулов (Асрор Ғофуров, 83).

Огоҳлантиришлар: Авазбек Ўлмасалиев (43), Давронбек Ҳошимов (61) - Хусниддин Ғофуров (1996 й.т., 34), Азиз Ибрагимов (90+1).

Назоратчи - Олег Дачев
Комиссар - Эркин Бахтиёров.

ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН - 1:1
Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Санжар Назаров

Гол: Шерали Жўраев (69) - Сирож Мелиев (90+1)

«Қизилқум»: Артём Макосин, Абди Башимов, Руслан Маргиев, Алишер Саноев (Везиргелди Илясов, 72), Салим Мустафоев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Воҳид Шодиев, 72), Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов, Дониёр Усмонов (Қадамбой Нурметов, 42), Достон Иброҳимов (Мккартний Навесеб, 84).

«Андижон»: Исломбек Абдуллаев, Фарҳод Мираҳматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳодбек Бекмуродов, Эммануэл Аливачукву, Ибе Микаэл Окоро, Абдулло Олимов (Хушнидбек Авилов, 75), Усмонали Исмоналиев (Сирож Мелиев, 75), Тимур Усмонов (Артем Литвеаков, 80), Жаҳонгир Абдумўминов (Қаҳрамон Баҳодиров, 75), Дмитро Зозуля.

Огоҳлантириш: Усмонали Исмоналиев (17), Эммануэл Аливачукву (23).
Назоратчи - Андрей Тамбовсев
Комиссар - Рамил Илясов

НАСАФ – МEТАЛЛУРГ - 1:0
Қарши. «Марказий» стадион
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Сардор Нишонбоев, Шуҳрат Ражабов

Гол: Акмал Мозговой (90+2)

«Насаф»: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов, 70). Дилшод Раҳматуллаев (Акмал Мозговой, 70), Бобир Абдухолиқов (Жавоҳир Эсонқулов, 85), Шароф Мухитдинов (Муродбек Хўжамбердиев, 80), Ислом Кенжабоев (Ҳусан Норчаев, 80), Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.

«Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Дониёржон Нарзуллаев. Саламат Қутибоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Муродбек Бобожонов, 71), Камолиддин Тожиев, Абдураҳмон Абдулхақов (Аброрбек Тошқўзиев, 60), Ихтиёр Тошпўлатов, Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Евген Чумак (Муҳаммад Исаев, 86).

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (70) - Саламат Қутибоев (6), Абдураҳмон Абдулхақов (57), Камолиддин Тожиев (70), Александр Лобанов (90+3)

Назоратчи - Ноил Лутфуллин
Комиссар - Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Бугун давом эттириладиган 8-тур ўйинлари:

АГМК – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи - Дмитрий Роман
Комиссар - Ахмед Тиллаев

СЎҒДИЁНА – БУХОРО
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов
Назоратчи - Сайфиддин Эрматов
Комиссар - Зоҳиржон Акрамхонов

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи - Бобур Ҳайдаров
Комиссар - Лазиз Қўчқоров

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи - Рашид Айтеков
Комиссар - Шерзод Ражабов.

4 643
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА