Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 19:40 Чоп этиш версияси

CISM бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи

Халқаро ҳарбий-спорт кенгаши (CISM) бош котиби Дорах Мамби Коита Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлди.

130 дан зиёд мамлакат аъзо бўлган Халқаро кенгаш қатор халқаро мусобақалар ва минтақавий чемпионатлар, жумладан, қишки ва ёзги Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларининг ташкилотчиси ҳисобланади.

Ташриф доирасида меҳмон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи ва Олимпия шон-шуҳрати музейи экспозицияси билан танишди, ҳарбий спортчилар – МҲСК клуби аъзолари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон спортчиларининг турли халқаро мусобақалардаги иштирокини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Д.Коита пойтахтимиздаги Осиё дзюдони ривожлантириш маркази, "Бунёдкор" стадиони каби спорт иншоотлари билан танишди.

Аблай Камолов, ЎзА
2 590






Все о погоде - Pogoda.uz