ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Чим устида хоккей бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаларимизнинг халқаро майдонлардаги муваффақиятлари тобора ортиб бормоқда

Чим устида хоккей бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаларимизнинг халқаро майдонлардаги муваффақиятлари тобора ортиб бормоқда

Шундай ютуқларидан бири Қирғизистон республикасининг Толдиқўрғон шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада қўлга киритилди. Ренат Маматказин устозлигидаги мамлакат терма жамоаси қитъанинг саккиз давлатидан иштирок этган Марказий Осиё Кубогида фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Чим хоккейчиларимиз турнирда Тожикистон (3:0) ва Қозоғистоннинг иккинчи термасини (1:0) мағлубиятга учратган холда қўшни қозоғистонликларнинг асосий термасига имкониятни бой беришди (0:1). Сўнгг турда Уммон термаси билан қайд этилган дуранг (1:1) натижа эса ҳамюртларимизга бронза медални ҳадя этди.

2 782
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА