ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Чим устида хоккей: ҳамюртларимиз Марказий Осиё кубогида совриндор бўлди

Чим устида хоккей: ҳамюртларимиз Марказий Осиё кубогида совриндор бўлди

Осиё чим устида хоккей федерацияси томонидан жорий йил 2-8 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида ушбу спорт тури бўйича эркаклар ўртасида Марказий Осиё кубоги ўтказилди.

Мазкур мусобақада Осиё қитъасининг 8 та давлатидан келган миллий терма жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашишди. Жумладан, Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси ҳам Марказий Осиё кубогида муносиб иштирок этди.

Терма жамоамиз мусобақанинг 3-ўрни учун кечган учрашувда Уммон устидан ғалаба қозонди ва якунда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон спорт делегацияси 10 сентябрь куни юртимизга қайтиб келади.

photo_2019-09-09_18-06-39.jpg

photo_2019-09-09_18-06-42.jpg

photo_2019-09-09_18-06-45.jpg

3 248
ЎзА