ЎзА Ўзбек

30.07.2018 12:31 Чоп этиш версияси

Черчесов Россия термаси билан шартномани узайтирди

Черчесов Россия термаси билан шартномани узайтирди
Россия терма жамоаси билан ЖЧ - 2018 да самарали иштирок этган Станислав Черчесов шартномасини 2020 йилгача узайтирди.

Черчесов терма жамоа билан мундиалда чорак финалгача етиб борган ва хорватларга пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Якунда Хорватия термаси финалгача етиб борган ҳамда Францияга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланишган.

Шартномада келтирилишича, мураббий Россия миллий термасини ЕВРО - 2020га олиб чиққан тақдирда муддат яна икки йилга чўзилади.

Черчесов Россия футбол иттифоқига берган интервюсида шундай деди: “Мен терма жамоа билан янги шартнома имзолаганимдан бахтиёрман. Йигитлар билан тарихий натижаларга эришишга ишонаман. Шунингдек, менга юклатилган масъулиятни ҳурмат қилган ҳолда садоқат билан ишлашда давом этаман.”

ЎзА
3 002