ЎзА Ўзбек

16.08.2018 20:25 Чоп этиш версияси

Чемпионлик учун яна бир қадам

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтаётган XVIII Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси “В” гуруҳининг иккинчи турида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ҳужумкор тактикада ўйнаган терма жамоамиз қатарлик рақибларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда вакилларимиздан Забиҳилло Ўринбоев, Икром Алибоев, Достонбек Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Бобур Абдухолиқов рақиб дарвозасига гол киритди.

Энди футболчиларимиз гуруҳнинг сўнгги учрашувини 19 август куни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
8 531