ЎзА Ўзбек

15.05.2020 Чоп этиш версияси

Чемпионлар лигасининг тақдири “қил устида”

Чемпионлар лигасининг тақдири “қил устида”

УЕФА раҳбарлари томонидан тилга олинаётган бир неча вариантлар ичида ушбу мавсумдаги саралаш ўйинларини август ойида ўтказиш реал воқеага мос келиб турибди. Шу боисдан навбатдаги мавсум еврокубокларнинг саралаш босқич ўйинлари қисқариши кутилмоқда.

Шу тариқа, ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинлари 20 октябрь, Европа лигасиники эса 22 октябрь куни бошланиши мўлжалланяпти.

Бунда ҳам бир нечта факторлар иш юритишга халақит беряпти. Дейлик, Нидерландияда сентябрга қадар ҳар қандай спорт тадбирларини ўтказиш тақиқлангани учун у ерда саралаш баҳсларини ташкиллаштиришнинг имкони йўқ.

Айни пайтда УЕФА мутасаддилари саралаш ўйинларини бетараф стадионда, битта учрашувдан иборат ҳолда ўтказиш ёки умуман ўтказмаслик борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу борадаги аниқлик УЕФАнинг 27 май кунига белгиланган навбатдаги йиғилишида киритилишига умид қилинмоқда.

5 663
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА