ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалига 17 декабрда қуръа ташланади

Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалига 17 декабрда қуръа ташланади

Шу куни қуръа ташлаш маросими Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.

Олдиндан белгиланган тартибга кўра жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватчадан гуруҳ ғолиблари - «Барселона», «Реал», «Манчестер Сити», «Бавария»,, «Боруссия» (Дортмунд), «Порту», «Пари Сен-Жермен» ва «Ювентус» клублари жой олса, иккинчи саватчага гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар - «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Атлетико», «Рома», «Аякс», «Лион», «Тоттенҳэм» ва «Шальке-04» клублари жойлаштирилади.

Битта мамлакат вакиллари ва битта гуруҳдан жой олган жамоалар нимчоракда бир-бирига дуч келмайди.

Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи финал учрашуви 2019 йилнинг 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ташкиллаштирилади.

1 887
Ойбек Юнусов, ЎзА