ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

Чемпионатда 700 га яқин ёш спортчи ўзаро куч синашди

Чемпионатда 700 га яқин ёш спортчи ўзаро куч синашди

Нукусда 2002-2004 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 700 га яқин ёш спортчи ўзаро куч синашди. Беллашувлар ўсмирлар ўртасида 10 та, қизлар ўртасида 8 та вазн тоифасида ўтказилди.

Мусобақа якунида ўсмирлар ўртасида А.Абдушукуров, М.Шодиев, З.Мусурмонов, Б.Ботиров, Ш.Шарипов, А.Ортиқов, Ш.Баҳромов, Н.Муртазоев, Ф.Давлатов ва Ж.Маматраҳимов ўз вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда М.Қудратова, М.Ахматова, Ш.Аминова, М.Раззоқова, Ш.Бозорова, А.Қуванишбоева, З.Исоқова, У.Жуманиёзовага тенг келадигани топилмади.

2.JPG

5.JPG

14.JPG

2 496
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​