ЎзА Ўзбек

04.05.2018 07:00 Чоп этиш версияси

Чавандозлар сараланмоқда

Тошкент шаҳридаги “Universal Jumping Club” клубида от спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида «Дрессаж» беллашувлари бўйича ғолиблар номи аниқланди. Беллашувлар бир неча босқичда ўтказилди. Мусобақаларда чавандозларнинг ижро элементлари босқичма-босқич мураккаблашиб борди.

“Дрессаж” Ўзбекистон чемпионати биринчи босқичининг ўрта соврин баҳсларида Инна Токмокова "Кедарь" лақабли оти билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, кичик соврин беллашувларида Оксана Павлива "Файбле" лақабли оти билан ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, турли йўналиш ва отларнинг ёш тоифаларида Анна Лисяк, Алёна Зорькина, Гулмира Саидолимова, Евдокия Кемалова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Чемпионатда катталар ўртасида от йўрттириш баҳслари ҳам ўтказилмоқда.

Мамлакатимиз миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича, 5-8 май кунлари 1998-2000 йилларда туғилган спортчилар ўртасида шу йўналишда мусобақалар ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
8 402