Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 07:30 Чоп этиш версияси

Чавандозлар жаҳон кубогида баҳслашди

Чавандозлар жаҳон кубогида баҳслашди Тошкент вилоятида конкур бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич баҳслари ўтказилди.

Гран-при беллашувларида қирғизистонлик Камил Сабитов "Quintendro" лақабли оти билан биринчи, "Carmen" оти билан эса иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақада ҳамюртимиз Оқил Собиржонов "Demilion" лақабли оти билан учинчи ўринни қўлга киритди.

23.jpg

20.jpg

Мусобақа доирасида Ўзбекистон от спорти ва йилқичилик федерацияси раиси кубоги учун ҳам турнир ўтказилди. Унда Абдушукур Собиржонов (Ўзбекистон), Садир Мамитов (Қирғизистон), Владимир Шмелев (Ўзбекистон) ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
12 348