ЎзА Ўзбек

28.07.2020 Чоп этиш версияси

Чавандозимиз Германиядаги турнирда совриндор бўлди

Чавандозимиз Германиядаги турнирда совриндор бўлди

23-27 июль кунлари Германиянинг Нинбург шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “32. Nienburg Reiterfest” турнири бўлиб ўтди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада чавандозимиз Бекзод Қурбонов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Баландлиги 135 сантиметр бўлган тўсиқлардан ўтиш беллашувларида Бекзод 60 нафар спортчи орасида кумуш медалига сазовор бўлди. 70 нафар иштирокчи баҳс олиб борган баландлиги 140 сантиметрни ташкил этган йўналишда эса спортчимиз бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Қурбонов Лас-Вегас (АҚШ)да бўлиб ўтиши керак бўлган «FEI World Cup 2020» мусобақасининг финал босқичига йўлланма олган. Вакилимиз мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш учун Германияга йўл олган, бироқ коронавирус сабабли Европа ареналарида ўз иштирокини вақтинчалик тўхтатган эди. Ҳозирги кунга келиб, мусобақаларнинг қайта бошлаганлиги туфайли Қурбонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

photo_2020-07-28_12-25-44.jpg

3 028
ЎзА