ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

“Чарм тўп-2019”: “Миллий”даги финалда ким ғалаба қозонади?

“Чарм тўп-2019”: “Миллий”даги финалда ким ғалаба қозонади?

Айни кунларда “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичи ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Кеча турнирнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинда Қашқадарё вилоятининг “Оққамиш” маҳалласи жамоаси Навоий вилоятининг “Челачи” маҳалласи ёшларига қарши майдонга тушди. Учрашувда сезиларли устунликка эришган навоийликлар якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйинда “Челачи” футболчиси Суннатилла Тошпўлатов хет-трик қайд этди.

Charm-to'p-yarim-final (5).jpg

Charm-to'p-yarim-final (8).jpg

Иккинчи ўйинда Тошкент шаҳрининг “Иқбол” ҳамда Наманган вилояти “Навкент” маҳалласи ёшлари ўзаро куч синашди. Ҳар иккала жамоа учрашувга пухта ҳозирлик кўриб келганини амалда исботлашди ва ўта муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида кучлар тенг келди: 1-1. Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва 5-4 ҳисоби билан “Иқбол” маҳалласи ёшлари ғалаба қозонди.

“Чарм тўп-2019”
Ярим финал:

“Оққамиш” (Қашқадарё) – “Келачи” (Навоий) – 2:4

“Иқбол” (Тошкент ш.) – “Навкент” (Наманган) – 1:1 (пен. 5:4)

Charm-to'p-yarim-final (9).jpg

Бугун соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланадиган финал ўйинида Навоий вилояти Навбаҳор туманининг “Келачи” ҳамда Тошкент шаҳри Бектемир туманининг “Иқбол” жамоалари илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол турнири ғолибини аниқлаб беришади. Ташкилотчилар томонидан финал ўйини олдидан мухлислар учун театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда учрашувдан сўнг ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилади.

4 603
О.ЭШМАМАТОВ, М.АМИН (сурат), ЎзА