ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:53 Чоп этиш версияси

“CAFA U-15 championship”: Ўзбекистон ва Эрон термалари пешқадамлик қилишмоқда

“CAFA U-15 championship”: Ўзбекистон ва Эрон термалари пешқадамлик қилишмоқда
Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги муҳташам стадионларда 15 ёшли ўсмирлар ўртасида 
CAFA U-15 championship” халқаро турнири давом этмоқда. Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон термалари ғолиблик учун ўзаро куч синашяпти. 

Иккинчи тур якунига кўра, Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари олти очкодан жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда. Фақат тўплар нисбатига кўра эронликлар турнир жадвалининг юқори поғонасида боряпти.

ufa-1.jpg

Мусобақанинг биринчи турида Азамат Абдураимов шогирдлари туркманистонлик рақибларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Кеча ёш футболчиларимиз тожикистонликларга қарши баҳс юритишди. Шу йилнинг бошида ташкил топган, қисқа муддат ичида қатор йиғинлар уюштириб, анча шаклланиб олган ўсмирлар термамиз Тожикистон термасига қарши мазмунли, чиройли ўйин намойиш этишди, техник ва тактик борасида рақибга нисбатан устун эканлигини исботлаб беришди. Бу эса ҳисобда ўз аксини топди – ёш футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тўпларнинг иккитасини Шаҳзод Акрамов киритган бўлса, яна биттасига Муродбек Хўжамбердиев муаллифлик қилди.

Ўсмирларимиз навбатдаги учрашувларни 26 июль куни Қирғизистон, 28 июльда Эрон ва 30 июль куни Афғонистон термаларига қарши ўтказади.

Учрашувларда қайд этилган натижалар:

22 июль
Туркманистон – Ўзбекистон – 1:4
Афғонистон – Тожикистон - 0:3
Қирғизистон – Эрон - 0:2

24 июль
Ўзбекистон – Тожикистон – 3:0
Афғонистон – Қирғизистон – 2:1
Туркманистон – Эрон – 0:5.

О. Юнусов, ЎзА
8 639