ЎзА Ўзбек

27.07.2018 10:57 Чоп этиш версияси

“CAFA U-15 championship”: Ёш футболчиларимиз гуруҳда пешқадам

“CAFA U-15 championship”: Ёш футболчиларимиз гуруҳда пешқадам
Хабарингиз бор, пойтахтимизда 15 ёшли ўсмирлар ўртасида “CAFA U-15 championship” халқаро турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон термалари ғолиблик учун ўзаро куч синашаётган турнирнинг учинчи тур ўйинлари ҳам ортда қолди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг гуруҳда ҳамон Ўзбекистон ва Эрон термалари пешқадамлик қилишмоқда.
Азамат Абдураимов устозлигидаги ўсмирларимиз кеча Қирғизистон термасига қарши баҳс олиб боришди. Тошкент Темирйўллари муҳандислик институти майдонида бўлиб ўтган ўйинда ҳамюртларимиз рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Тўпларнинг ҳар иккаласига Облаёрбек Раҳматов муаллифлик қилди. Бош совринга даъвогарлардан яна бири Эрон термаси ҳам ғолибона юришини давом эттириб, Афғонистон термасини кичик ҳисобда енгишнинг уддасидан чиқди.

d51397f156c55bb4e71e5598d37455f7e7703974.jpg

Шу тариқа Ўзбекистон ва Эрон термалари 9 тадан очко тўплаган ҳолда гуруҳда етакчилик қилишмоқда. Фақат тўплар нисбатига кўра юртдошларимиз турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқиб олдилар.

3-турда қайд этилган натижалар:

26 июль

Ўзбекистон – Қирғизистон – 2:0
Эрон – Афғонистон – 1:0
Тожикистон – Туркманистон – 2:0

Нафақат 4-турнинг, балки мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 28 июль куни «Миллий» стадионда ташкил этилади. Унда гуруҳ етакчилари Ўзбекистон ва Эрон термалари ўзаро куч синашади. Айнан шу учрашув турнир ғолиби номини аниқлаб бериш жиҳатидан ҳам аҳамиятлидир.

О. Юусов, ЎзА
4 420