ЎзА Ўзбек

31.07.2018 10:42 Чоп этиш версияси

“CAFA U-15 championship”: Ўсмирларимиз иккинчи бўлишди

“CAFA U-15 championship”: Ўсмирларимиз иккинчи бўлишди
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 15 ёшгача бўлган ўсмирлар иштирокида “CAFA U-15 championship” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Бош офиси Тошкентда жойлашган ва раҳбарлик масъулияти ҳамюртларимиз зиммасида бўлган Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада Азамат Абдураимов устозлигидаги ўсмирларимиз фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. 

Ёш футболчиларимиз сўнгги турда афғонистонлик рақибларига қарши ўйинда дуранг натижа қайд этишди. Қирғизистон терма жамоаси туркманистонликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эрон терма жамоаси эса Тожикистон терма жамоаси дарвозасига учта жавобсиз тўп киритишиб, мусобақанинг ғолиби бўлишди.

Шу тариқа эронликлар олтин, ўзбекистонликлар кумуш ва тожикистонликлар эса бронза медали соҳиби бўлишди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши деб топилган ўйинчиларига ташкилотчиларнинг махсус совғалари тақдим этилди.

“Миллий” стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда ОФК вакили Воҳид Карданий, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

О. Юнусов, ЎзА
3 248