ЎзА Ўзбек

23.07.2018 17:59 Чоп этиш версияси

“Буюк ипак йўли” турнири бўлиб ўтди

“Буюк ипак йўли” турнири бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида анъанавий каратэ-до бўйича “Буюк ипак йўли” турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 130 нафар спортчи иштирок этди.

Беллашувларда Севара Мансурова, Муниса Қаюмова, Дилрабо Самиддинова, Асадбек Эсергинов, Амирхон Қобулов, Муҳаммадали Ғаффоров, Асадбек Мирзоқов, Жавоҳир Нажмиддинов, Азизбек Тўлқинов, Алишер Раҳматов, Шоҳруҳ Тилабеков каби спортчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

9.jpg

14.jpg

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
4 773