ЎзА Ўзбек

07.08.2019 Чоп этиш версияси

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой "Универсал спорт саройи"га борди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой "Универсал спорт саройи"га борди

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Шу муносабат билан Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой чемпионатга мезбонлик қилаётган "Универсал спорт саройи"га ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари О.Қосимов, мамлакатимиз таэквондо (WT) ассоциацияси раиси Ш.Тошматов ҳамроҳлигида мусобақа ўтаётган спорт зали, иштирокчиларнинг машғулот ўтказиш зали билан танишди. 

photo5355219611727014848.jpg

photo5354814909843614441.jpg

– Бундан икки йил олдин Ўзбекистонга ташриф буюргандим, – деди Чунг Вон Чой. – Бу ерда жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун жуда яхши тайёргарлик олиб борилгани кўриниб турибди. Аввалги ташрифим давомида ҳам мамлакатингизда ҳар қандай спорт тадбирларини ўтказиш учун кенг имкониятлар мавжуд эканига гувоҳ бўлганман. Ишонаман, нафақат Тошкент балки Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам йирик мусобақалар ўтказиш учун етарлича шароитлар мавжуд.

1 422
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА