ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) тренерларнинг онлайн аккредитацияси курсини очмоқда

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) тренерларнинг онлайн аккредитацияси курсини очмоқда

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) тренерлар аккредитация курсининг онлайн кўринишини эълон қилди. Янги онлайн дастур коронавирус тарқалган шароитда тренерларга аккредитация даражасини масофадан туриб олиш имкониятини тақдим этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Виртуал ва жозибали шаклда тақдим этилган онлайн курс www.elearning-wkf.net сайтида жойлаштирилган. Курснинг давомийлиги – олти ой. Тренерлар сертификат олишдан аввал турли модуллардан ўтишлари керак бўлади. Онлайн-семинарлар ва дарслар ҳам курс муддатига киритилган.

Курс “тренер”, “спортчи”, “спортчининг фаровонлиги”, ката ва кумитэ бўйича мусобақалар, шунингдек, “ҳакамлик” каби олти модулни қамраб олган. Курс доирасида олинган лицензия WKF фаолияти яна бошланганидан кейинги уч йил давомида амал қилади.

Тренерлар янги аккредитация курсининг биринчи онлайн семинари август ойи охирларига мўлжалланган.

3 829
ЎзА