ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

"Бунёдкор-W" икки карра суперкубок соҳибасига айланди​

"Бунёдкор-W" икки карра суперкубок соҳибасига айланди​
Зоминда аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсда мамлакатнинг икки энг кучли клуби “Бунёдкор-W” ва “Севинч” жамоалари майдонга тушди.

Голларга бой кечган учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Умида Зоирова тошкентликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Нилуфар Қудратова (“Севинч”) мувозанатни тиклади -1:1. Шундан кейин дарвозаларга яна учта гол киритилди ва барча голлар “қалдирғочлар”томонидан. Натижада йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришган “Бунёдкор-W” иккинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибасига айланди.

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

Ayollar-superkubogi (2).jpg

Ayollar-superkubogi (4).jpg

Ayollar-superkubogi (5).jpg

Ўзбекистон Суперкубоги

«БУНЁДКОР-W» – «СЕВИНЧ» - 4:1 (3:1)

29 июнь. Зомин. «Зомин» стадиони.

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.

Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов.

Захирадаги ҳакам: Достон Раҳмонов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Нигора Абидова.

«Бунёдкор-W»: Ольга Қаҳҳорова (Зарина Саидова, 89), Зумраджон Назарова (Нозимахон Эргашева, 67), Камола Рисқиева, Людмила Карачик, Маҳлиё Сарикова, Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Феруза Турдибоева, Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова.

«Севинч»: Мафтуна Жонимқулова (Ангелина Полюшкевич, 44), Лайло Тиловова, Феруза Бобохўжаева, Лайло Шодиева, Гулзода Амирова, Шоира Қултураева, Мафтуна Панжиева, Диёра Эркинова (Фазилат Баҳромова, 45; Шодия Тошева, 90), Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова.

Голлар: Умида Зоирова, 7 - 1:0. Нилуфар Қудратова, 11 - 1:1. Людмила Карачик, 17 - 2:1. Людмила Карачик, 36 - 3:1. Маҳлиё Сарикова, 85 - 4:1.


Огоҳлантиришлар: Мафтуна Панжиева, 69. Шодия Тошева, 90.

4 209
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА​​