Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 14:26 Чоп этиш версияси

Бухорода бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида тўрт юзга яқин атлет ғолиблик учун кураш олиб борди

Чемпионатнинг турли масофага югуриш баҳсларида Виолетта Хан, Одина Ҳусанова, Гулшода Қосимова, Шоҳсанам Хуррамова, Дилбар Абдулҳамидова, Асқар Кўчмуродов, Шуҳрат Азимов, Мирсаид Қаҳҳоров, Дилшод Бобоқулов маррага биринчи бўлиб етиб келди. Эстафета баҳсларида Фарғона вилоятининг эркаклар ва хотин-қизлар жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

Тўсиқлар оша югуришда Жавоҳир Зокирхўжаев, Азиза Раҳматуллаева, Фарида Яшинова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 5 километрга спортча юриш баҳсларида Жасурбек Аҳмедов ва Гулмира Қўшшаева барча рақибларини ортда қолдириб, ғалаба қозонди.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакраш беллашувларида Умид Абдураимов, Сайдали Саиднабиев, Диёр Мансуржонов, Зебо Жумабекова ва Милана Ҳакимова биринчи ўринни эгаллади.

Босқон, ядро, диск ва найза улоқтиришда Шоҳрух Фозилов, Маҳмуд Қаршибоев, Яҳё Турғунов, Меҳрожбек Маматқулов, Мухлиса Мирзаҳмедова, Маҳлиё Тожалиева, Валерия Мадаминова олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақанинг еттикураш баҳсларида Зоя Лобода 3424, саккизкурашда Азамат Тауров 3977 очко тўплаб, мамлакатимиз чемпионлигини қўлга киритди.

Жавохир Тошхўжаев, ЎзА
2 223






Все о погоде - Pogoda.uz