ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Бухоро шаҳрида қўл жанги бўйича профессионаллар ўртасида жанглар ўтказилади

Бухоро шаҳрида қўл жанги бўйича профессионаллар ўртасида жанглар ўтказилади

Бугун қадим ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича профессионаллар ўртасида R1 йўналишида катта жанглар оқшоми ташкил этилади. Унда Ўзбекистон ҳамда дунё қўл жанги юлдузлари иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кеча оқшом Бухоронинг рамзи саналмиш “Арк” қўрғонида спортчилар иштирокида вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Аввалига мазкур жангларни “Арк” қўрғони олдида ташкил этиш кўзда тутилган эди. Бироқ, сўнгги паллада жанг ташкилотчилари барчага қулай бўлиши учун баҳсларни Бухоро шаҳридаги Амфитеатр биносига кўчиришга қарор қилди.

Бугун соат 19:00да бошланадиган оқшомда юртимиз шарафини қўл жанги усталари бўлмиш Музаффар Ражабов, Ҳасан Бозоров, Фарруҳ Файзиев, Отабек Ҳамзалиев, Амрилло Жўраев, Мироншоҳ Жаъфаров, Шаҳбоз Турсунов ҳамда Мироншоҳ Олимовлар ҳимоя қилишади.

photo5440676722044415248.jpg

Қўл жанги оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз, асли бухоролик Музаффар Ражабов бразилиялик таниқли аралаш қоидалар устаси Майкл Фалькаога қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг чемпионлик камари учун ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, профессионаллар ўртасидаги мазкур оқшом Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бутунжаҳон комбат федерацияси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

“Sport” телеканали ушбу қизиқарли жангларни бугун соат 20:00дан бошлаб тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган.

7 645
ЎзА