ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Бугун ЎзПФЛ мавсумнинг энг яхшиларини эълон қилади. Номзодлар кимлар?

Бугун ЎзПФЛ мавсумнинг энг яхшиларини эълон қилади. Номзодлар кимлар?

Янгича тартибда ташкил этилган ва йил бошиданоқ кўпчиликнинг ўзгача қизиқишини торта олган Ўзбекистон Суперлигасининг 2018 йилги мавсуми ҳам ортда қолди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз учрашувларни сиз-у бизга тақдим эта олган 2018 йилда бир қатор мураббий, футболчи ва дарвозабонлар ишончли, кўпчиликка манзур келадиган ўйин намойиш этиб, футбол жамоатчилиги олқишларига сазовор бўлишди.

Профессионал футбол лигаси яна бир неча соатлардан кейин “Ўзэкспомарказ” Конгресслар залида ортда қолаётган Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Йил якунларига бағишлаб ташкиллаштириладиган маросимда ўз йўналиши бўйича энг яхши дея эътироф этилувчи номзодлар энг яхшилар учун аталган мукофотларни қабул қилиб олишади.
Ўзбекистон чемпионатининг “Энг яхши...” бўлишга номзодлар билан танишинг:

– Энг яхши футболчи:

МАРАТ БИКМАЕВ (“ЛОКОМОТИВ”)

bb2d6f76-85f8-438c-8367-0bc1909b4893.jpg

“Локомотив” жамоаси ҳужумчиси – Марат Бикмаев худди 2017 йилда бўлгани каби 2018 мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатди. Маҳоратли ўйинчи 29 та ўйинда майдонга тушиб, 14 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди ва “Локомотив” таркибида мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиқди

ТИАГО БЕЗЕРРА (“ПАХТАКОР”)

e955f143-a676-407b-ae30-c4a89e95335c.jpg

Тиаго Безерра ортда қолган мавсумда “Пахтакор” жамоасининг энг асосий фигураси сифатида гавдаланди ва PEPSI Суперлига-2018 давомида 17 та гол киритиб, чемпионат тўпурари бўлишга муваффақ бўлди. Қолаверса, “Пахтакор” жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишида салмоқли ҳисса қўшди.

ЖАВЛОН ИБРОҲИМОВ (“БУНЁДКОР”)

413334e7-ee7d-44f5-bae4-e404df3082ab.jpg

Ушбу футболчи 2018 мавсумда “Бунёдкор” жамоасининг ҳар жабҳада етакчиси бўлди ва 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 бора рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олди.

– Энг яхши мураббий:

Миржалол ҚОСИМОВ (“Бунёдкор”)

74b1d36d-05ed-4626-a5b7-8c8f36bd409e.jpg

Ушбу мутахассис қўл остида “Бунёдкор“ жамоаси барқарор ўйин намойиш этди ва ўз ишқибозларини мудом ғалабалар билан хушнуд этди. 

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ (“Локомотив”)

fd784dc4-40c6-4e14-988d-2a7cd5da3051.jpg

Апрель ойида “Локомотив“ жамоасини бироз муваффақиятсиз стартдан сўнг қабул қилиб олган ушбу мураббий қисқа вақт ичида жамоадаги ғалаба шаштини қайтара олди ва якунда “темирйўлчилар“ни чемпионат олтин медалларига етаклашнинг уддасидан чиқди. 

Бахтиёр АШУРМАТОВ (АГМК)

98030710-693d-4c21-a218-20c02f0f7d51.jpg

АГМК жамоаси ортда қолган мавсумни 2 хил ўтказди, дейиш мумкин. Олмалиқликлар чемпионатда бироз омадсиз юриш қилишди. Лекин мавсумнинг иккинчи ярмини Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказган АГМК ўз тарихида илк марта мамлакат кубогини қўлга киритишга эришди.

– Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони:

ЎТКИР ЮСУПОВ (“ҚЎҚОН-1912”)

642bd629-59be-43ae-9418-3588414b092a.jpg

Ушбу дарвозабон ортда қолган мавсумда жамоасининг чемпионат доирасидаги барча – 32 та ўйинида ҳам дарвозани қўриқлади ва ишончли ўйин намойиш этди.

ЭЛДОР СУЮНОВ (“ПАХТАКОР”)

c220af7a-b0b8-4bd0-aeec-e43a29fb462b.jpg

Ушбу дарвозабон йил давомида барқарор ўйин намойиш этди ва "Пахтакор" жамоасининг якунда кумуш медалларга эга чиқишида ўз муносиб хиссасини қўшди.

ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ (“ЛОКОМОТИВ”)

bb2d5196-2754-41bc-8161-86eafa819afa.jpg

Узоқ йиллардан буён ишончли ўйин намойиш этиб келаётган ушбу посбон 2018 йилги мавсумни ҳам кўтаринки руҳда ўтказа олди ва "Локомотив"нинг навбатдаги чемпионликни тантана қилишини таъминлаган асосий етакчилардан бири бўлди.

– Энг яхши ёш футболчи: 

Остон ЎРУНОВ (“Навбаҳор”)

bd185997-055c-4c2c-a8f6-3679a8abf6f8.jpg

Остон Ўрунов ортда қолган мавсумда “Навбаҳор” жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айлана олди. 17 ёшли ўйинчи 30 та ўйинда майдонга тушди ва “лочинлар”нинг бронза медалларига эга чиқишида салмоқли ўрин тутди. 

Бобир АБДУХОЛИҚОВ (“Насаф”)

09a688ee-39fd-4d15-8afb-b7b429c55175.jpg

21 ёшли Бобир Абдухолиқов “Насаф” жамоасининг етакчиларидан бирига айланиб улгурди ва ортда қолган мавсумда PEPSI Суперлигада 13 марта рақиблари дарвозасини аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.

Жасур ЖАЛОЛИДДИНОВ (“Бунёдкор”)

f8fdfae9-69c5-42b6-b460-d970127d7e76.jpg

Келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган Жасур Жалолиддинов ортда қолган мавсумда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. У 16 ёш 80 кунлигида “Бунёдкор” жамоаси сафида майдонга туширилди.

– Энг яхши аёл футболчи:

Камила ЗАРИПОВА (АГМК)

68f70569-a381-434f-b597-d6f6caa2c2d0.jpg

Ушбу футболчи мавсумни жуда барқарор тарзда ўтказди ва миллий чемпионат баҳсларида 35 марта рақибалари дарвозаларини ишғол этишга эришди. 

Людмила КАРАЧИК (“Бунёдкор”)

d3b4216a-c4c8-448d-8fb1-432e2c37c243.jpg

Ушбу футболчи мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказди ва 24 та голга муаллифлик қилди. Қолаверса, “Бунёдкор-W” жамоасининг чемпионликни қўлга киритишида катта хисса қўшди. 

Нилуфар ҚУДРАТОВА (“Севинч”)

de95174e-6772-4c9e-92e0-3e74d8c4bc62.jpg

Ушбу футболчи йил давомида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этди ва якунда чемпионат доирасида рақибалари дарвозаларини 65 марта ишғол этишга муваффақ бўлди.

– Энг яхши футзалчи:

– Жамолиддин Шарипов (АГМК);

– Даврон Чориев ("Пахтакор");

– Акбар Усмонов (АГМК);

– Энг чиройли гол муаллифи:

3a5c2b44-bc60-492c-a319-eb9f8cd959b5.jpg

Азизбек ҲАЙДАРОВ (“Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинида)

Игорь ЙЕЛИЧ (“Локомотив” – “Пахтакор” ўйинида)

Санъат ШИХОВ (“Бухоро” – “Металлург” ўйинида)

Шерзод ҲАКИМОВ (“Бунёдкор” – “Нефтчи” ўйинида)

Иван НАГАЕВ (“Қизилқум” – “АГМК” ўйинида)

PEPSI Суперлига-2018 тўпурари – Тиаго БЕЗЕРРА (“Пахтакор”)

Снимок.PNG

Тиаго Безерра ортда қолган мавсумда “Пахтакор” жамоасининг энг асосий фигураси сифатида гавдаланди ва PEPSI Суперлига-2018 давомида 17 та гол киритиб, чемпионат тўпурари бўлишга муваффақ бўлди. Қолаверса, “Пахтакор” жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишида салмоқли ҳисса қўшди.

– Fair Play соврини;

– Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси махсус соврини.

Шунингдек, йил якунларига бағишланган тантанали маросимда мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган Энг яхши матбуот хизмати, Энг яхши маркетинг хизмати ва қолаверса, мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам алоҳида тақдирланади.

2 487
Ойбек Юнусов, ЎзА