Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 09:50 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер қўлостида илк ўртоқлик ўйинини ўтказади

Бугун Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер қўлостида илк ўртоқлик ўйинини ўтказади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги илк ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Вакилларимиз Сурия миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади. Ўзбекистон-Сурия ўртоқлик ўйини учун чиқарилган чипталарни стадион кассаларидан харид қилиш мумкин. 

Мазкур ўйинни туркманистонлик ҳакамлар бошқариб боришади.

Ўртоқлик ўйини

6 сентябрь, Тошкент. 20:00

Ўзбекистон-Сурия

Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Ахмат Бекназаров (барчаси Туркманистондан)

ЎзА