Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 10:56 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан куч синашади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан куч синашади

Бугун Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик мутахассис Эктор Купер қўл остидаги иккинчи ўйинидир.

Бугун терма жамоамиз майдонга оқ, Эрон эса қизил рангли кийимда чиқади. Ўртоқлик ўйини Тошкентдаги “Миллий” стадионида соат 20:00 да бошланади. 

Ўртоқлик ўйини

11 сентябрь, соат 20:00, Тошкент

Ўзбекистон – Эрон

Ҳакамлар: Дмитрий Машинцев, Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов (Барчаси Қирғизистондан).

ЎзА