ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси сектор мудири Шавкат Султонов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Ижроқўм аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
cdd92f87-072b-420b-b565-51ee4b328bf1.jpg
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала МОҚ Бош котибини сайлаш эди. Р.Шоабдураҳмонов мазкур лавозимга соҳада бой тажрибага эга инсон Ойбек Омилович Қосимов номзодини илгари сурди. Ассамблея иштирокчилари бир овоздан ушбу номзодни маъқуллашди ва Ойбек Қосимов МОҚ Бош котиби лавозимига сайланди.



2 943
ЎзА