ЎзА Ўзбек

18.09.2018 Чоп этиш версияси

Бугун УЕФА Чемпионлар Лигаси 2018-2019 йилги мавсумига старт берилади

Бугун УЕФА Чемпионлар Лигаси 2018-2019 йилги мавсумига старт берилади

Албатта, ҳар бир футбол ихлосманди учун бу турнир энг яхшиларидан бири бўлиб қолади. Европа клублари ўртасида кечадиган мусобақанинг бугун навбатдаги мавсуми бошланади.

18 сентябрь оқшоми ва тунига белгиланган учрашувлар билан танишинг.

Соат 22:00да бошланадиган учрашувлар*
“B”
Барселона – ПСВ
Интер – Тоттенхем

Соат 00:00да бошланадиган учрашувлар
“A”
Монако – Атлетико Мадрид
Брюгге – Боруссиа Дортмунд

“C”
Црвена Звезда – Наполи
Ливерпуль – ПСЖ

“D”
Шальке 04 – Порту
Галатасарай – Локомотив Москва

Қолган “E” “F” “G” “H” гуруҳларидаги ўйинлар 19 сентябр санасига белгиланган.

Бу ҳафта кўришимиз мумкин бўлган уч воқеа

Агар воқеалар ривожи шу зайлда борадиган бўлса, бир неча хурсандчиликлар гувоҳи бўлишимиз мумкин.

1) Порту дарвозабони Икер Касиляс УЕФА Чемпионлар Лигасида 20 мавсум иштирок этиб, рекорд ўрнатиши мумкин.

2) Томас Мюллер УЕФА Чемпионлар Лигасида 100 та ўйинда майдонга тушган 35 ўйинчи бўлиши мумкин.

3) Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар Лигасида «Ювентус» сафида дебютини ўтказади. Роналду 2009 йилги финалда «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилган эди. Орадан 9 йил ўтиб эса “қизил иблислар” билан бир гуруҳда, кейинги босқичга чиқиш учун ўйнайди.

Дебютантлар борми?

Ҳа. «Янг Бойз», «Хоффенхайм», «Црвена Звезда» жамоалари. Ушбу клубларнинг дебюти, УЕФА Чемпионлар Лигаси ташкил этилганидан буён гуруҳ босқичида иштирок этган жамоалар сонини 140 тага етказади.

Финал
1-июнь, Шанба. Мадрид.
Эстадио Метрополитано

УЕФА чемпионлар лигасининг марказий ўйинлари Республикамиз ҳудудида УзРепортТВ ҳамда ФутболТВ телеканаллари орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.

* - Тошкент вақти билан кўрсатилган.



13 157
ЎзА