ЎзА Ўзбек

30.07.2019 Чоп этиш версияси

Бугун суперлигада 15-тур бошланади, марказий баҳс “Бунёдкор” – “Сурхон”

Бугун суперлигада 15-тур бошланади, марказий баҳс “Бунёдкор” – “Сурхон”

Бугун мамлакатимизнинг учта стадионида Ўзбекистон суперлигаси-2019 доирасида 15-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўтган турда ўз майдонида “Локомотив”ни шов-шувли тарзда мағлуб этган “Сўғдиёна” жамоаси бу оқшом Қўқонда меҳмон бўлади. Ўзбек футбол ватани вакиллари ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб туришганини инобатга олсак, Қўқонда мухлислар қизиқарли ва муросасиз ўйинга гувоҳ бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Самвел Бабаян бошқарувидаги темирйўлчилар жамоаси эса ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилади. Мазкур учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари тушкун кайфиятда етиб келишди. Бу эса бугунги учрашувнинг муросасизлигини оширади, десак хато қилмаймиз.

Навоийда эса “Қизилқум” жамоаси “Пахтакор” билан куч синашади. Навоийликлар 14-турда сафардан ғалаба билан қайтиб келишгач, бу жамоага бўлган ҳурмат ошди. Ҳолбуки, давралар оралиғида “Қизилқум”ни асосий таркибнинг тўрт нафар футболчиси тарк этганди. Аммо, Ҳамиджон Актамов йўқотишлар ўрнини муносиб футболчилар билан тўлдирганини Наманганда кўрсатди. Кўрайликчи, уларнинг кучи “Пахтакор”га ҳам етармикан?!

Ўзбекистон суперлигаси-2019. 15-тур

30 июль, сешанба

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”

“Локомотив” – “Динамо”

“Қизилқум” – “Пахтакор”

31 июль, чоршанба

“Бунёдкор” – “Сурхон”

АГМК – “Андижон”

“Бухоро” – “Навбаҳор”

“Насаф” – “Металлург”

4 286
ЎзА