Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 19:49 Чоп этиш версияси

Бугун рингда “Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos"

Бугун рингда “Uzbek Тigers” ва "Colombia Heroicos" Бокс бўйича нуфузли турнир – Жаҳон бокс серияси (WSВ) VIII мавсуми гуруҳ босқичида “Uzbek Тigers” ва Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.

"Унверсал" спорт мажмуасида ўтаётган беллашувларда -52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила, -60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета, -69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел, -81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа, +91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо ўртасидаги жанглар бўлиб ўтади.

Дастлабки, жаҳон бокс серияси (WSВ) VIII мавсуми гуруҳ босқичида “Uzbek Тigers” ва Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоалари ўртасидаги учрашувда 52 килограммгача вазн тоифасида Худойназар Файзов — Кейбар Авилага қарши рингга кўтарилди.

Кескин ва муросасиз баҳсда Худойназар Файзов мағлуб бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
9 753