ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Бугун ЎФА ва ПФЛ 2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Бугун ЎФА ва ПФЛ 2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Мазкур тадбир пойтахтимиз марказидаги “Зарафшон” концерт залида ташкил этилади.

ЎФА ва ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлашда қуйидаги номинациялар ғолибларини эълон қилади:

- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси
- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи
- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ҳаками
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи;
- Coca-Cola Суперлига-2019 тўпурари;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси.

Тадбирда, шунингдек, яна бир қатор номинациялар бўйича мукофотлар таъсис этилади.

2 809
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА