ЎзА Ўзбек

02.10.2018 Чоп этиш версияси

Бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-турига старт берилади

Бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-турига старт берилади

Европа жамоалари ўртасидаги энг йирик турнир ҳисобланмиш Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тур ўйинлари ҳам бошланмоқда. Бугун ва эртага клублар ўз учрашувларини ўтказишади.

Ўтган турда ўз уйида “Лион”га мағлуб бўлган Пеп Гвардиола шогирдлари бугун Германияга сафар уюштиришади. "Рейн-Неккар-Арена"да бўлиб ўтадиган ўйинда “шаҳарликлар” учун очко олиш жуда муҳим.

2573511_w1.jpg

Испаниядан уч очко билан қайтган Аллегри шогирдлари эса ўз уйларида Швейцариянинг “Янг Бойз” клубини қабул қилади. Дисквалификация сабаб Роналду ушбу учрашувда туринликларга ёрдам бера олмайди.

Германия чемпиони “Бавария” ўз уйида “лолалар юрти” вакиллари - “Аякс”ни қабул қилади.

2573529_w1.jpg

Мадриднинг “Реал” клуби Москвада ЦСКА билан куч синашади. Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувда Лопетеги жамоасига Рамос, Бейл, Марсело ҳамда Исколар жароҳат туфайли ёрдам бера олмайди.

Моуриньо жамоаси “Олд Таффорд”да Испаниянинг “Валенсия”сини қабул қилади. Футболчилар билан “сен-мен”га бориб қолган Моур учун ушбу учрашув сўнггиси бўлиши ҳам мумкин.

2573560_w1.jpg

Шунингдек, Греция чемпиони АЕК “Бенфика” билан, “Лион” “Шахтёр” билан “Рома” эса “Виктория” билан куч синашади.

Соат 22:00 да бошланадиган учрашувлар *

Ҳоффенҳайм – Манчестер Сити

Ювентус – Янг Бойз

Соат 00:00 да бошланадиган учрашувлар

АЕК – Бенфика

ЦСКА – Реал Мадрид

Бавария – Аякс

Манчестер Юнайтед – Валенсия

Лион – Шахтёр Донецк

Рома – Виктория

* - Тошкент вақти билан

3 216
ЎзА