ЎзА Ўзбек

15.03.2019 11:22 Чоп этиш версияси

Бугун Екатеринбургда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланади

Бугун Екатеринбургда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланади

Хабар берганимиздек, 15-17 март кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик турнир ўтказилади. Унда ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этади.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг 48 давлатидан 400 нафардан ортиқ дзюдочи ғолиблик учун татамига тушади. Улар орасидан Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар спортчиси ҳам ўрин олган, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур турнир Токио-2020 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Шу боис унга қизиқиш ниҳоятда кучли.

Бугун мусобақанинг илк кунида 5 нафар дзюдочимиз ўз омадини синаб кўради. Қуръа натижаларига кўра ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг.) илк даврада Олимпия ўйинлари ғолиби бразилиялик Сара Менезес билан куч синашади. Диёрбек Ўрозбоев эса (-60 кг.) Чехия вакили Давид Пулкрабекка қарши татамига тушса, умидли спортчиларимиздан бири Кемран Нуриллаев (-60 кг.) туркиялик Михрак Оққушни синовдан ўтказади. Шунингдек, бугун 66 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Артём Штурбабин россиялик Исмаил Часигов билан, худди шу вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз Муҳриддин Тиловов эса чех спортчиси Павел Петирков билан ғолиблик учун беллашади.

photo5213136600312163277.jpg

photo5213266441468488094.jpg

ЎзА
2 156