ЎзА Ўзбек

01.04.2019 11:15:29 Чоп этиш версияси

Бугун Бокуда 5 нафар боксчимиз финалда жанг қилади


Бугун Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли йирик мусобақа ўз якунига етади.

10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этаётган турнирнинг бугунги кун дастурида 5 нафар вакилимиз финал беллашувида рингга чиқиши кутиляпти.

Жуфтликлар билан танишинг:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айханбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммед Хамуд (Марокаш)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Маулен Оскаенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Роҳил Мамадли (Озарбайжон)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Данила Семёнов (Қозоғистон)

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда рақибларига имкониятни бой берган Жасурбек Латипов, Ҳасанбой Дўсматов, Хуршид Абдуллаевлар бронза медалларига эга бўлишади.