ЎзА Ўзбек

29.06.2020 Чоп этиш версияси

Бугун амалдаги чемпион «Севинч» ҳамда кубок соҳиби «Бунёдкор» учрашади

Бугун амалдаги чемпион «Севинч» ҳамда кубок соҳиби «Бунёдкор» учрашади

Бугун Зомин туманидаги тубдан қайта таъмирланган марказий стадионида аёллар ўртасида 6-бор суперкубок ўйинлари ўтказилади. Унда амалдаги чемпион «Севинч» ҳамда кубок соҳиби «Бунёдкор» жамоалари учрашади.

Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта, уй ва сафар учрашувларидан иборат бўлган. Аёллар футболи тарихида «Севинч» илк марта Суперкубок соҳиби бўлган. 2016 йилдан эса Суперкубок учрашуви битта қилиб, белгилаб қўйилди. Ҳозирча Суперкубокни мамлакатимиз аёллар футболида икки жамоа, икки мартадан қўлга киритган. Булар «Севинч» (2015, 2017 й.) ҳамда “Металлург W” (2016, 2018 й.) жамоаларидир. “Бунёдкор W” жамоаси эса амалдаги Суперкубок соҳиби ҳисобланади.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув “Металлург W” (Бекобод) – «Севинч» (Қарши) 0:3 16.04.2015. Бекобод шаҳри. «Металлург» стадиони.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Жавоб учрашуви «Севинч» (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1 23.04.2019. Қарши ш., «Геолог» стадиони.

II Ўзбекистон Суперкубоги «Севинч» (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0). 26.04.2016 йил. Тошкент. «ЖАР» стадиони.

III Ўзбекистон Суперкубоги «Севинч» (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1) 17.04.2017. «ЖАР» стадиони.

IV Ўзбекистон Суперкубоги “Бунёдкор W” (Тошкент) – “Металлург W” (Бекобод) 1:2 (1:1) 28.03.2018. «ЖАР» стадиони.

V Ўзбекистон Суперкубоги «СEВИНЧ» – “БУНЁДКОР W” 0:1 (0:0). 2178 томошабин 12.04.2019. «ЖАР» стадиони. 16:00да

Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси ўз тарихида учинчи марта Суперкубок учун баҳс юритади. «Севинч» эса бундай беллашувда ўз бахтини бешинчи марта синаб кўради. . «Севинч» футболчилари Мафтуна Шойимова ва Нилуфар Қудратовалар жамоа иштирокидаги бўлиб ўтган барча Суперкубок баҳсларида иштирок этишган футболчилар саналишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳозирча Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этаётган жамоалар сони учтани ташкил этади. Булар «Севинч», “Металлург W” ва “Бунёдкор W” жамоаларидир.

photo_2020-06-29_18-02-39.jpg

4 277
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА