ЎзА Ўзбек

16.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугун 20 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

Бугун 20 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Чемпионатда 20 боксчимиз чорак финал жангларида зафар қучди ва финал йўлланмаси учун куч синашадиган бўлди. 

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги ярим финал баҳсларида бугун қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:

-46 кг: Иқболжон Қудратов – Вишванат Суреш (Ҳиндистон)
-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов – Юга Озаки (Япония)
-50 кг: Анвар Болтабоев – Даия Кира (Япония)
-52 кг: Ғофуржон Тоҳиров – Руслан Кузебаев (Қозоғистон)
-54 кг: Жаҳонмурод Имомалиев – Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон)
-57 кг: Билолбек Ихволов – Жеонгхеон Парк (Жанубий Корея)
-60 кг: Бекзод Бекмуродов – Пануват Бутчан (Таиланд)
-63 кг: Азизбек Тожиев – Елбег Чулуунтогток (Мўғулистон)
-66 кг: Аълохон Абдуллаев – Султан Бабаханов (Қозоғистон)
-70 кг: Логин Петров – Хуанхуан Пан (Хитой)
-75 кг: Нусратбек Тоҳиров – Кабатаи Мукаш Уулу (Қирғизистон)
+80 кг: Жаҳонгир Зокиров – Диар Роман (Қозоғистон)

Қизлар ўртасида бўлиб ўтадиган жангларда эса мамлакатимиз шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

-46 кг: Моҳларойим Савриддинова – Тиипсатча Йодваре (Таиланд)
-48 кг: Сабина Бобоқулова – Номинердене Даваазориг (Мўғулистон)
-50 кг: Феруза Казакова – Натнича Чонгпронгкланг (Таиланд)
-52 кг: Нигина Ўктамова – Лалита Чаингаронг (Таиланд)
-54 кг: Руҳшона Ўктамова – Назерке Серик (Қозоғистон)
-60 кг: Моҳира Аҳмедова – Назим Абдихан (Қозоғистон)
-63 кг: Азиза Зокирова – Ҳалфа Ҳумаид (БАА)
-70 кг: Шаҳноза Эргашева – Валерия Семёнова (Қозоғистон)

4 286
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА