Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 18:22 Чоп этиш версияси

Боксчиларимизнинг шашти баланд

Боксчиларимизнинг шашти баланд Пойтахтимизда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақанинг дастлабки кунги кечки баҳсларида Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов ва Санжар Турсунов чорак финал йўлланмасини ҳал қилган эди.

2 май куни 60 килограмм вазн тоифасида беллашган терма жамоамиз аъзоси Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палистни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Мазкур жангдан сўнг рингга 69 килограмм вазн тоифасида тажрибали боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов кўтарилди. У иорданиялик рақиби Зияд Эашашга ҳеч қандай имконият қолдирмай, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақада 81 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев эронлик Амин Зяди билан куч синашди ва баҳснинг биринчи раундидаёқ ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
6 567






Все о погоде - Pogoda.uz