Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 12:43 Чоп этиш версияси

Боксчиларимизнинг барчаси шоҳсупада!

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган бокс бўйича "Қирол кубоги – 2017" халқаро турнирида терма жамоамиз аъзолари 1 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли турнирнинг вазни 75 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашган Исроил Мадримов таиландлик Ютхапонг Скадон, Хитой тайпейилик Кан Чиа Вей, таиландлик Тирапонга Дее ва финалда кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўз вазн тоифасида финалгача бўлган жангларда ғалаба қозонган Ҳасанбой Дўстматов ва Шаҳрам Ғиёсов мураббийлар қарорига кўра, ҳал қилувчи беллашувларда қатнашмади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Яна бир боксчимиз Элнур Абдураимов ҳам ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жасурбек Латипов, Шаҳобиддин Зоиров ва Муроджон Аҳмадалиев учинчи бўлди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
3 109






Все о погоде - Pogoda.uz